date

Интер ва Милан бир дарвозабон учун курашмоқда


Парманинг дарвозабони Дзион Сузуки Италия А Сериясининг гранд жамоалари қизиқиш марказида. La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини Интер ва Милан клублари кўриб чиқмоқда.

Тахминларга кўра, Парма япониялик дарвозабонни келаси ёзда 20 миллион евро эвазига сотишга тайёр. Дзион Сузуки жорий мавсумда Италия чемпионатида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол ўтказиб юборди ва уч бор ўз дарвозасини дахлсиз сақлашга муваффақ бўлди.

Бироқ, яқинда дарвозабон қўл синиши сабабли сафдан чиқди. Интер ҳозирда 24 очко билан А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Милан эса 22 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Парма эса 8 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер ва Милан бир дарвозабон учун курашмоқда