
Ливерпул раҳбарияти ҳимоячи Ибрахима Конатега шартномани узайтириш бўйича охирги таклифни тақдим этди. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Агар Конате янги шартномага рози бўлса, у Ливерпулнинг энг кўп маош оладиган футболчиларидан бирига айланиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Мадриднинг Реал клуби ҳам ҳимоячига катта қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда 26 ёшли француз футболчиси барча турнирларда 16 учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди. Конатенинг Ливерпул билан амалдаги шартномаси келгуси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг нархи 55 миллион еврога тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.