
Барселона ҳужумчиси Рафинья Диас келажакда "Олтин тўп" учун курашиш имконияти борлигига ишонмоқда. "Ўйлайманки, келажакда "Олтин тўп"ни қўлга киритиш имконим бўлади.
Футбол турли даврлардан иборат, ва мен ҳали кўплаб мақсадларимга эришиш учун вақтим борлигига ишонаман. 5-ўринни мотивация сифатида қабул қиламан.
Ўзимнинг салоҳиятимни яхши биламан", — деди Рафинья GQ нашрига берган интервьюсида. Жорий мавсумда 28 ёшли бразилиялик футболчи барча турнирлар доирасида 7 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, 2024/25 мавсум якунларига кўра "Олтин тўп" мукофотини ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритган эди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.