date

Роналду ҳазилга кулди, лекин орзусини яширмади

Роналду ҳазилга кулди, лекин орзусини яширмади

Криштиану Роналду яна бир бор интервью пайтидаги самимийлиги ва юмори билан эътиборни ўзига қаратди. Суҳбат давомида унга журналист томонидан қизиқарли ва бир оз ҳазиломуз савол берилди: агар у 1000-голини Жаҳон чемпионати финалида урса ва шу билан терма жамоани жаҳон чемпиони қила олса, бу ҳақда ўзи тасаввур қилиб кўрадими?

Роналду бу саволни эшитиб, завқ билан кулиб юборди ва журналистга ҳазил билан жавоб қайтарди. Унинг айтишича, бундай идеал сценарий гўё Голливуд фильмига ўхшаб кетади, лекин шу билан бирга футболчи бу фикр унга мотивация ва яхши кайфият улашишини ҳам алоҳида таъкидлади.

“Сизнинг саволингиздан шундай хулоса қилса бўладики, сиз жуда кўп фильм кўрар экансиз (кулади). Албатта, бу жуда чиройли ва афсонавий манзара бўларди. Лекин реал ҳаётга қайтсак, бу гапларингиз мени руҳлантиради. Терма жамоа битта ўйинчига боғлиқ эмас, лекин бундай фикрлар доимо ёқимли”, — деди у.

Роналду яна бир бор таъкидладики, Жаҳон чемпионатида гол уриш ҳамиша қийин вазифа. Ҳар бир рақибга қарши маррага етиб бориш катта куч, сабр ва омад талаб қилади. Шунга қарамай, у навбатдаги Мундиалда майдонга тушиш нияти қатъий эканини очиқ билдирди.

“Кейинги чемпионатда ўйнашни истайман. Агар ўйнаш ниятим бўлмаганида, бу ерда ҳам бўлмасдим. Агар бу рақамлар, бу 'фильм' реал ҳаётда рўй берса, эҳтимол фаолиятимни энг юқори нуқтада якунлардим. Зарур бўлса, албатта”, — деди суперюлдуз.

Ҳозирги вақтда Роналдунинг умумий голлари сони 953 та бўлиб, у футбол тарихида энг юқори кўрсаткичлардан бирини қайд этиб турибди. Унинг 1000-голгача бўлган масофаси қисқариб бораётгани ҳам мухлисларда алоҳида ҳаяжон уйғотмоқда — чунки Криштианудан қандай афсонавий саҳналарни кутса бўлади, ҳеч қачон олдиндан айта олмайсан.

Унинг ўзини ҳам кулдирган “фильмсценарий” эса, балки бир куни ҳақиқатга айланар — чунки Роналду бор жойда имконсиздек туюлган воқеалар ҳам реал ҳаётда содир бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду ҳазилга кулди, лекин орзусини яширмади