
Аталанта ҳужумчиси Адемола Лукман кўплаб Европа клублари эътибор марказида турибди. Журналист Экрем Коннур хабарига кўра, Галатасарай футболчини сотиб олиш шарти билан ижарага олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Лукманнинг қарорига Туркияда Виктор Осимҳеннинг ўйнаётгани таъсир кўрсатиши мумкин. Шунингдек, 28 ёшли футболчига Интер, Рома, Наполи, Атлетико, Тоттенҳем, Астон Вилла ва Вест Ҳем клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Аталанта ўз ҳужумчисини 55-60 миллион евро атрофида сотишга тайёр. Жорий мавсумда нигериялик футболчи барча мусобақаларни ҳисобга олган ҳолда ўнта учрашувда майдонга тушиб, бир марта гол урган.
Футболчининг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача амал қилади. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.