
Челси январ ойидаги трансфер ойнаси учун асосий нишонни белгилаб олди. TEAMtalk хабарича, бу футболчи Англия терма жамоаси ва Кристал Пэлас ярим ҳимоячиси Адам Уортон бўлиб, у кўк-анорранглиларнинг асосий трансфер мақсади саналади.
Манбага кўра, 21 ёшли футболчи Челси скаутлари эътиборини ўзининг совуққонлиги, узоқ масофага аниқ узатма бериш қобилияти ва ўйинни чуқурдан бошқариш маҳорати билан жалб қилган. Клуб мураббийлар штаби Уортонни келажакда жамоа учун муҳим ўйинчилардан бири сифатида кўрмоқда.
Шунингдек, трансфернинг кўпроқ ёзги даврда амалга ошиши эҳтимоли юқори деб ҳисобланмоқда, бу эса ҳар икки клубга битимни яхшироқ тайёрлаш имконини беради. Уортон жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 ўйинда майдонга тушиб, бир голли узатмага муаллифлик қилган.
Ярим ҳимоячининг Кристал Пэлас билан шартномаси 2029 йилгача амал қилади. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 60 миллион евро сифатида баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.