
Бразилиялик ҳужумчи Эндрик Мадриднинг "Реал" клубини тарк этишга қарор қилди. Унинг асосий мақсади доимий ўйин амалиётини топишдир.
BBC хабарига кўра, "Реал" ва Франциянинг "Лион" клублари ўртасида футболчини ижарага бериш бўйича музокаралар жадал давом этмоқда ва келишувга эришиш арафасида. Эндрик 2025/2026-йилги мавсумнинг иккинчи ярмида "Лион" сафида ўйнашни бошлайди.
Бразилиялик футболчи янги жамоасига 2026-йилнинг 1-январида қўшилади. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда Эндрик "Реал" сафида фақат бир марта майдонга тушди.
"Лион" ҳозирда Франция чемпионати жадвалида еттинчи ўринни эгаллаб турибди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.