date

Россия термасида Чили билан ўйинда муаммолар бор

Россия термасида Чили билан ўйинда муаммолар бор
Россия футбол терма жамоаси бош мураббийи Николай Писарев Чили термасига қарши Bet Boom ўртоқлик ўйинида иштирок этиши шубҳа остида бўлган икки футболчини маълум қилди. Бу ҳужумчи Николай Комличенко ва ҳимоячи Илья Вахания.

"Комличенко даволанмоқда, у терапия жараёнида. Унга танаффус бердик, ҳолатини кузатиб борамиз.

Вахания билан боғлиқ масалалар ҳам бор, лекин ўйин бошлангунига қадар вақт етарли. Уларнинг тикланиш жараёнини кузатамиз", — деди Писарев "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Россия терма жамоаси ўз майдонида Перу термаси билан ўйнаб, дуранг натижа — 1:1 қайд этди. Руслар деярли бутун ўйин давомида ҳисобда олдинда боришган, аммо иккинчи бўлим охирида гол ўтказиб юборишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Россия термасида Чили билан ўйинда муаммолар бор