
Манчестер Юнайтед жамоаси Жейдон Санчони ижарадан қайтаришни режалаштирмоқда. Аммо "қизил иблислар" футболчини асосий таркибда кўриш ниятида эмас.
Клуб Санчони январ ойида сотиш мақсадида муддатидан олдин қайтариши мумкин. Бу ҳақда Transfer News Live портали Football Insiderга асосланиб хабар берди.
Куз фасли бошида Санчо Астон Вилла жамоасига ижарага берилган эди. Аммо 25 ёшли вингер икки ярим ой давомида Бирмингем жамоасида ўзини намоён эта олмади.
Манбаларига кўра, Санчони яна Дортмунднинг Боруссия жамоаси таркибига қўшиш варианти кўриб чиқилмоқда. Унинг савдоси Манчестер Юнайтедга Витор Роке трансферини молиялаштиришда ёрдам бериши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.