date

Каннаваро: Мисрга қарши ўйинда терма жамоа ҳақиқий синовдан ўтади

Каннаваро: Мисрга қарши ўйинда терма жамоа ҳақиқий синовдан ўтади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Мисрга қарши бўладиган муҳим беллашув олдидан матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Итальян мутахассиснинг таъкидлашича, эртанги ўйин жамоа учун жиддий синов ва ўзини кўрсатиш имкони бўлади.
- Мисрга қарши ўйин ҳақида фикр билдириб ўтсангиз...

- Яна бир муҳим ўйин. Миср топ футболчиларга эга терма жамоа. Адашмасам, Миср сўнгги 30та учрашувда бор-йўғи икки маротаба мағлуб бўлган. Жуда кучли жамоа билан тўқнаш келамиз. Эртага ўзимизнинг яхши сифатларимизни намойиш этишимиз керак. Яхши ўйин бўлади. Бундай рақибларга қарши ўйнаётганингизда мотивация юқори бўлади.

- Сардор Баҳромов терма жамоага илк маротаба чақирилди. Сиз терма жамоада кўпроқ ёшларни кўришни истайсизми? Баҳромовнинг чақирилиши сизнинг қарорингизмиди?

- Албатта, менинг қарорим. Яна кимнинг қарори бўлиши мумкин(кулади). Биз кўп футболчиларни кўриб чиқдик. Имкониятим бўлганида кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим. Футболчиларни машғулот жараёнида кўриб бориш, улар билан юзма-юз гаплашиб олишимиз керак. Кўпроқ футболчиларни чақиришни истайман, аммо ҳозирча фақат 26та футболчини жалб қилиш имкониятимиз бор. Мен кўпроқ футболчиларни кўриб чиқишни истайман. Рўйхатимда футболчилар ва ёшлар кўп. Умид қиламанки, улар терма жамоа сафида ўз дақиқаларига эга бўлишади.

- Ўзбекистон U17 терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокини кузатиб боряпсизми?

- Барча ўйинларни кўриб боряпман. Ёшларимиз яхши натижа қайд этади, деган умиддаман. Бундай мусобақалардаги иштирок футболчилар учун жуда муҳим. Мен мусобақани кузатиб боряпман ва футболчиларнинг ўзи ҳам бундан хабардор.

- Файзуллаевнинг терма жамоага чақирилмаганининг сабаби нимада?

- Файзуллаевнинг бу ерда эмаслигининг ягона сабаби ҳали 100% тикланиб улгурмаганидир. У мартдаги йиғинларга қайтади деб ўйлайман. Аббос билан гаплашиб турибман. Мен ҳар бир футболчи билан мулоқотдаман. Футболчиларнинг ҳолати ва кайфиятини билиб туриш мен учун жуда муҳим. Футболчилар билан кўп мулоқот қилсак ва иш олиб борсак, хатолар сонини камайтирган бўламиз.

Манба: Championat.asia

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каннаваро: Мисрга қарши ўйинда терма жамоа ҳақиқий синовдан ўтади