
1994-йилда "Парма" жамоаси футболчиси Антонио Бенарриво АҚШда ўтказилган Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этиш учун Италия терма жамоасига таклиф этилган эди. Ўшанда Италия финалга чиқди, аммо пеналтилар сериясида Роберто Баджонинг (яна бир неча италиялик, жумладан Франко Барези ҳам хатолик қилган эди) ҳал қилувчи зарбаси дарвозага тегмади ва "скуадра адзурра" мағлубиятга учради.
Бенарриво ҳанузгача ўша муваффақиятсизликни унута олмаганини айтади. "Бу ҳеч қачон тугамайдиган тушкунлик.
Доимий оғриқ. Ўйлайманки, бу туйғу ҳеч қачон йўқолмайди.
Ўша мағлубият, ўша қайғули кун худди даҳшатли фильмга ўхшайди," - дейди Бенарриво pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Кейинчалик, 2006-йилда Италия терма жамоаси пеналтилар сериясида Францияни мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпиони бўлишга муваффақ бўлди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.