
Лионель Месси бир неча кун аввал "Камп Ноу" стадионига кутилмаган ташриф буюриб, кўпчиликни ҳайратда қолдирди. Клуб президенти Жоан Лапорта Месси бу ташриф ҳақида унга олдиндан хабар бермаганини айтиб, Леонинг "Барселона"га бўлган ҳис-туйғуларини намоён қилаётганини таъкидлади.
Шу билан бирга, Испания матбуотида Месси ташрифи орқасида оддий ҳиссиётлардан кўра каттароқ сабаблар борлиги ҳақида тахминлар тарқалди. Клуб директорлар кенгашида Мессининг ташрифи Лапортанинг сиёсий рақибларига боғлиқ бўлиши мумкинлиги ҳақида гумонлар мавжуд.
"Барселона" президенти сайловлари 2026 йили ўтиши режалаштирилган. Бунгача Месси Лапорта рақибларидан бирини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.
Шу сабаб, Мессининг "Камп Ноу"га ташрифи эҳтимолий сайловолди кампаниясининг бир қисми бўлиши мумкин.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.