date

Фабио Капелло Милан дербисини таҳлил қилди

Фабио Капелло Милан дербисини таҳлил қилди
Келаси ҳафтанинг охирида, миллий жамоалар ўйинлари тугагач, Италия яна бир Милан дербиси муҳитига шўнғийди. А Сериясида биринчи ўринни эгаллаб турган "Интер" учинчи ўринда бораётган "Милан" билан тўқнаш келади.

"Россонерилар"нинг собиқ бош мураббийи Фабио Капелло ушбу ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Пулисични кўряпман, у жамоа линияни боғлаб туради.

"Интер" қанотлардан ҳужум қилади, "Милан" эса кўпроқ марказ орқали ўйнайди. Ҳимояда "Милан" зонал услубда ўйнаса, "Интер" шахсий прессингга кўпроқ эътибор қаратади", - деди Капелло pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Капелло 90-йилларда "Милан"ни бошқарган. Шунингдек, у Россия терма жамоаси мураббийи сифатида ҳам фаолият юритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фабио Капелло Милан дербисини таҳлил қилди