date

Собиқ юлдузнинг ўғли янги жамоасида порлади

Собиқ юлдузнинг ўғли янги жамоасида порлади
Собиқ "Манчестер Юнайтед" юлдузи Ники Баттнинг ўғли Рубен янги жамоаси "Салфорд Сити" сафидаги биринчи учрашувида иккита гол уриб, ажойиб дебют қилди. Ҳозирда 18 ёшда бўлган Рубеннинг бу натижаси футбол мутахассисларини ҳайратда қолдирди.

Қизиқ томони шундаки, Рубен айнан отаси эгалик қиладиган жамоада тўп сурмоқда. Бир йил аввал, яъни 2024 йил ноябрь ойида Ники Батт "Манчестер Юнайтед"нинг бошқа собиқ футболчилари билан биргаликда "Салфорд"ни сотиб олган эди.

Рубен отаси каби муваффақиятли футболчи бўлишни мақсад қилган. Ники Батт ўз вақтида "Манчестер Юнайтед", "Ньюкасл" ва "Бирмингем" жамоалари таркибида умумий ҳисобда 411 та ўйин ўтказган ва Англия терма жамоаси либосида 39 марта майдонга тушган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Собиқ юлдузнинг ўғли янги жамоасида порлади