
Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду Ирландияга қарши ўйинда олган қизил карточкасига муносабат билдирди. 40 ёшли ҳужумчи ўйиннинг 61-дақиқасида майдондан четлатилди.
Ўшанда Ирландия жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда эди ва қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади. "Роналду майдондан четлатилишининг сабаби унинг ғайрати эди.
У жуда хафа бўлди, чунки жамоаси мағлубиятга учраётган эди. Биз ҳамма ўйинчилардан шундай руҳни кутамиз.
Роналду 60 дақиқа давомида ҳимоячилар томонидан ушлаб турилди ва итарилди, бу эса осон эмас. У 40 ёшида ҳам биринчи ўйинидайоқ шундай ғайрат билан ўйнамоқда", – деди Мартинес матбуот анжуманида.
Бу қизил карточка Роналду фаолиятида Португалия миллий жамоаси сафидаги илк четлатилиш бўлди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.