date

Педри: "Мухлислар тинчланиши керак"


Барселона жамоасининг ярим ҳимоячиси Педри жамоа мухлисларига мурожаат қилди. Каталонияликлар жорий мавсумнинг бошида барқарор натижалар кўрсатмаётган бўлса-да, 22 ёшли футболчининг сўзларига кўра, вазият яхшиланади.

"Мухлисларни хотиржамликка чақирмоқчиман. Биз вазиятни таҳлил қилиб, ўтган мавсум даражасига етиш учун нимани яхшилаш кераклигини аллақачон тушундик.

Хатоларни тузатамиз ва мухлислар яна кучли Барселонанинг ўйинидан баҳраманд бўлишади", – деди Педри испан ОAВларига. Ҳозирги вақтда Барселона Ла Лига турнир жадвалида 12 турдан сўнг 28 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа етакчи Мадриднинг Реал клубидан уч очко орқада.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Педри: "Мухлислар тинчланиши керак"