
Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоасидаги вазиятга изоҳ берди. "Райо Валйекано" билан дуранг (0:0) ўйиндан сўнг, оммавий ахборот воситаларида "Реал" футболчилари мураббий Хаби Алонсонинг ишидан норози экани ҳақида миш-мишлар тарқалди.
"Алонсонинг жамоа билан муносабатлари? Мендан нима эшитишни истайсиз?
"Реал" ғалаба қозонмаса, матбуотда доим шов-шув кўтарилади. Биз сўнгги икки ўйинда юта олмадик, ёмон ўйнадик ва буни ўзимиз ҳам яхши тушунамиз.
Энди халқаро танаффусдан сўнг "Эльче"ни мағлуб этишга қатъий қарор қилдик. Ҳозирги вазият идеал эмас, лекин биз Ла Лигада етакчилик қилмоқдамиз ва Чемпионлар лигасида саккизталикда турибмиз.
Жамоа барча совринларни қўлга киритишни мақсад қилган", - деди Мбаппе Tiempo de Juego'га берган интервьюсида. "Реал" ва "Эльче" ўртасидаги ўйин 23-ноябр куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.