Трент: Хаби Алонсо мени чалғитди

Трент: Хаби Алонсо мени чалғитди

Трент: Хаби Алонсо мени чалғитди
Мадриднинг "Реал" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александр-Арнолд жамоада ўз ҳолатидан норози. Англиялик футболчи Испанияга кўчиб ўтган илк мавсумида асосий таркибда камдан-кам майдонга туширилаётгани сабабли хавотирда.

El Nacional нашрининг хабарига кўра, футболчи бош мураббий Хаби Алонсони уни биринчи учрашувда "доимий равишда асосий таркибда бўласиз" деб ваъда бериб, чалғитганликда айбламоқда. "Реал" Александр-Арнолдни ўтган йилнинг ёзида "Ливерпул"дан 10 миллион еврога сотиб олган эди.

Шундан бери футболчи барча мусобақаларда мадридликлар сафида 12 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатма амалга оширди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар