date

Барселона президенти Месси ҳақида гапирди

Барселона президенти Месси ҳақида гапирди
Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ҳужумчиси Лионел Месси шарафига ҳайкал ўрнатиш ниятида. Бу ҳақда "кўк-анорранглилар" президенти Жоан Лапорта маълум қилди.

"Биз ҳайкал лойиҳасини тайёрламоқдамиз. Лео оиласи билан маслаҳатлашамиз.

Агар розилик олсак, ишни бошлаймиз. Месси "Барселона" билан абадий боғланган.

Бизнинг эшикларимиз унга ҳар доим очиқ. Биз уни жуда ҳурмат қиламиз, шу сабабдан уни клуб афсоналари қаторида кўришни хоҳлаймиз", – деди Лапорта.

Месси Каталония клубининг академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. У "кўк-анорранглилар"нинг асосий жамоасида 2005 йилдан 2021 йилгача ўйнаган.

Ҳозирда ҳужумчи АҚШнинг "Интер Майами" жамоасида тўп сурмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона президенти Месси ҳақида гапирди