
“Барселона” ярим ҳимоячиси Педри жамоасининг УЕФА Чемпионлар Лигасидаги эҳтимолий ғалабаси ҳақида ўз фикрларини билдирди. Маълумки, Каталония клуби ушбу нуфузли мусобақада охирги марта 2015 йилда зафар қучган.
“Мен сочимни кал қилиб олдирмайман ёки тана татуировка қилдирмайман – онам бунга рухсат бермайди. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонсак, нима ваъда қилишимни билмайман.
Аммо бир нарсани аниқ айта оламан: бу совринни қўлга киритиш учун жамоамиз ҳаётини ҳам бағишлашга тайёр,” – дейди 22 ёшли футболчи.
Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа гуруҳ босқичида тўрт турдан кейин 7 очко билан умумий жадвалда 11-ўринни эгаллаб турибди. 25 ноябрь куни “Барселона” Лондонда “Челси”га қарши ўйин ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.