date

Мбаппе: "Реал Мадрид" барча турнирларни ютмоқчи

Мбаппе: "Реал Мадрид" барча турнирларни ютмоқчи
Мадриднинг "Реал" клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоаси жорий мавсумда иштирок этаётган барча мусобақаларда ғалаба қозонишни мақсад қилганини таъкидлади. У сўнгги икки ўйинда жамоа кутилган натижани қайд эта олмаганини тан олди, бироқ терма жамоалар ўйинлари учун бўлган танаффусдан кейин "Реал" янада кучлироқ қайтишини ваъда қилди.

"Реал" мағлуб бўлса, одамлар ҳар доим кўп гапиришади. Бизнинг мақсадимиз – жорий мавсумда барча турнирларни ютиш. Барча футболчилар бунга интилмоқда", – деди Мбаппе.

2025/2026-йилги мавсумда Мбаппе 19 ўйинда майдонга тушиб, 19 гол урди ва 2 голли узатма амалга оширди.

Ла Лига турнир жадвалида "Реал" 12 турдан кейин 31 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Барселона"ни 3 очкога орқада қолдирган жамоа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида эса 9 очко билан етакчилар қаторида.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мбаппе: "Реал Мадрид" барча турнирларни ютмоқчи