date

ПСЖ ҳимоячиси билан шартномани узайтирди

ПСЖ ҳимоячиси билан шартномани узайтирди
Эквадорлик ҳимоячи Вилъян Пачо ПСЖ билан янги меҳнат шартномасини имзолади. Бу ҳақда RMC Sport хабар бермоқда.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчи Париж клуби билан шартномасини 2030 йилгача узайтирган. Янги келишувга мувофиқ, Пачо ўз маошини оширади.

Расмий эълон бир неча ҳафта ичида кутилмоқда. ПСЖ Пачони 2024 йилда "Айнтрахт" клубидан сотиб олган эди.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, бир гол уришга муваффақ бўлди. Нуфузли Transfermarkt портали маълумотига кўра, Пачонинг трансфер қиймати 65 миллион евро этиб баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ ҳимоячиси билан шартномани узайтирди