
Жаҳон чемпионати – 2026 саралаш босқичи доирасида Англия терма жамоаси ўз майдонида Сербия терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу натижа юзасидан Сербия мураббийи Велько Паунович ўз фикрларини билдирди.
"Бизнинг ўйинимиздан мамнунман. Рақибда ажойиб жамоа ва тажрибали мураббий бор.
Улар яхши ўйин кўрсатишди, лекин биз ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Иккинчи бўлимда Англия жамоасининг қуруқ сериясини бузишга яқин келдик.
Биринчи бўлимда стандарт вазиятлардан фойдаланишимиз керак эди. Натижадан норози бўлсам-да, жамоамиз учун хурсандман", деди Паунович УЕФА матбуот хизматига.
Мазкур мағлубиятдан сўнг Сербия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш имконини бой берди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.