Ал-Аҳли Тони кетиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди

Ал-Аҳли Тони кетиши ҳақидаги хабарга изоҳ берди
Ал-Аҳли клуби директори Руи Педро Браз ҳужумчи Айвен Тонининг эҳтимолий кетиши борасидаги хабарларга изоҳ берди. Аввалроқ, 29 ёшли футболчига Лондоннинг Тоттенҳем клуби қизиқаяётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

"Тони – юқори даражадаги футболчи, ажойиб ҳужумчи. Унинг январда кетиши ҳақидаги миш-мишлар?

Бу мутлақо ҳақиқатга мос келмайди. Биз у билан жиддий режаларга эгамиз ва бу мавзуда гапиришнинг ҳеч қандай маъноси йўқ", – деди Браз, журналист Фабрисио Романо орқали.

Жорий мавсумда Тони барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, 11 та гол уришга ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди. Трансфермаркт портали мутахассисларига кўра, 29 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 25 миллион еврога баҳоланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар