date

Манчестер Сити дарвозабони жамоани тарк этиши мумкин


Манчестер Сити дарвозабони Жеймс Траффорд жамоада ўз ҳолатидан норози. 23 ёшли футболчи июль ойида "шаҳарликлар" сафига қайтган эди, аммо Жанлуижи Доннарумманинг келиши билан захира ўриндиғига тушиб қолди.

Журналист Тайрон Маршаллнинг хабар беришича, Траффорд доимий ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди, шу сабабли унинг жамоани яқин орада тарк этиши эҳтимоли катта. Англиялик дарвозабон ўзининг туғилган клубига қайтаётганда захира футболчиси ролига рози бўлишни режалаштирмаган эди.

Трансфер учун Манчестер Сити 30 миллион евронидан кўпроқ маблағ сарфлаган. Футболчининг шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади.

22-ноябрь куни Хосеп Гвардиола жамоаси Нью-Каслга қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Манчестер Сити дарвозабони жамоани тарк этиши мумкин