
Сўнгги йилларда "Челси" трансферларга катта маблағ сарфлади ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Fichajes портали хабарига кўра, Лондон клуби "Атлетико"нинг юлдуз ҳужумчиси Хулиан Альваресни сотиб олиш учун 150 миллион евро ажратмоқчи.
Хулиан Альвареснинг "Челси"га ўтишига унинг Аргентина терма жамоасидаги жамоадоши, ярим ҳимоячи Энсо Фернандес ёрдам бериши мумкинлиги таъкидланмоқда. Агар "Челси" Альваресни 150 миллион евро эвазига сотиб олса, бу клуб тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади.
Ҳозирча "Челси"нинг рекорд трансфери Энсо Фернандес бўлиб, у учун 121 миллион евро тўланган. 25 ёшли Хулиан Альварес жорий мавсумда 15 ўйинда 9 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.