АҚШ ҳукумати ФИФАдаги коррупция иши бўйича терговни давом эттиради. Бу ҳақда АҚШ адлия вазири Лоретта Линч 14 январда маълум қилди, деб ёзмоқда Кун.уз. Линч шунингдек бош прокурор ҳисобланади ва Дональд Трампнинг инаугурацияси куни ўз лавозимини тарк этади.
"Бу ишни бизнинг саъй-ҳаракатларимиз ва халқаро ҳамкорларимиз ҳамкорлиги эвазига тергов қилиш мумкин бўлди. Бу иш кетмоқда ва давом эттирилади", деб айтган Линч.
Линчнинг айтишича, АҚШда бу иш бўйича биринчи суд тафтиши ўтказилиши октябрга белгиланган, тергов эса давом этмоқда.
Линч ушбу ишни Трамп адлия вазири лавозимига таклиф қилган сенатор Жефф Сешнс бошқармасига топширишини эслатиб ўтди. Линчнинг айтишича, ФИФАдаги коррупция уни кейинга қолдириш учун жуда катта ва шов-шувли ишдир. "Бу иш мен учун биз одамларнинг кундалик турмушига таъсир қиладиган ишларни тафтиш қиладиган адлия вазирлигимиздаги ишимизнинг мазмуни рамзидир. Футбол спортнинг энг оммавий тури ҳисобланади", деб таъкидлаб ўтди адлия вазири.
ФИФА тарихидаги энг катта можаро 2015 йил 27 майда авж олган. Ўшанда Цюрихда ташкилотнинг 7 нафар юқори лавозимли амалдорлари қўлга олинган. Ҳаммаси бўлиб 14 нафар собиқ ва амалдаги мансабдор шахсларга айбловлар эълон қилинган. АҚШ адлия вазирлиги маълумотларига кўра, гумонланувчилар 24 йил ичида 150 млн долларга яқин пора олишган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Медведев ядровий қурол технологиясини “АҚШ душманларига” беришни таклиф қилди
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
"Йиртқич" овга чиқди...
Песков АҚШнинг амалдаги маъмуриятини Украинадаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Наманганда олиб қочилган автомобиль «Қамчиқ» довонида тўхтатилди
Комил Алламжоновга суиқасдда гумонланиб 5 киши қамоққа олинди
Сингапурда жаҳон шахмат тожи учун баҳс бошланди