date

Виталий Дьяков: Ямал Неймарга ўхшаяпти

Виталий Дьяков: Ямал Неймарга ўхшаяпти
Россия Премьер-лигаси собиқ ҳимоячиси Виталий Дьяков Ламин Ямални Неймар билан солиштирди. Мутаҳассис ўз фикрларини "Евро-Футбол.Ру" нашрига берган интервьюсида билдирди.

"Биз кўряпмизки, Ямал аста-секин ўзини назоратдан чиқара бошлади, у ғалати тадбирлар ўтказиб, тобора Неймарга ўхшаб бормоқда. Эҳтимол, "Олтин тўп" номинациясида иккинчи ўринни олиш бу жараённи янада тезлаштиради.

Аммо Ямалнинг келажакдаги ривожини кузатиш жуда қизиқарли бўлади", деди Дьяков. 18 ёшли испаниялик "Барселона" сафида жорий мавсумда 11 та ўйинда иштирок этиб, 6 та гол урди ва шунча голли узатма берди.

"Олтин тўп" соврини бўйича иккинчи ўринни эгаллаган Ямалга нисбатан биринчи ўрин Париж Сен-Жермени ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембелега насиб қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Виталий Дьяков: Ямал Неймарга ўхшаяпти