
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Чемпионлар Лигасининг амалдаги формати ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Маълумки, ўтган мавсумдан бошлаб гуруҳ босқичи ўрнига 36 жамоалик умумий босқич жорий этилган.
"Гуруҳ босқичини янада қизиқарли қилиш ғояси фақат қисман муваффақиятли бўлди: жуда яхши ўйинлар бор, лекин 7:0 ёки 8:1 ҳисобида якунланадиган кўплаб бошқа ўйинлар ҳам мавжуд. Айтиш мумкинки, бу қарма-қарши ҳолат: ғоя яхши эди, аммо ҳозир, икки йил аввалгидек, ҳақиқий қизиқиш фақат плей-офф босқичида бошланади", - деди Анчелотти La Gazzetta dello Sport нашрига.
Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби "ПСЖ" ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.