
Машҳур мураббий Карло Анчелотти "Реал" ва Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди. "Жуд ажойиб футболчи.
Агар уни ким биландир таққослаш керак бўлса, бу Кака бўлади. У айнан шундай ўйинчилар тоифасига киради: жуда ақлли, жисмонан кучли ва жарима майдонига керакли пайтда киришни аниқ билади.
Мен ҳеч қачон Беллингемнинг характерида муаммолар учратмаганман. У жуда профессионал, жиддий ва машғулотларда кўп меҳнат қилади, худди бошқа инглиз футболчилари каби.
У ҳеч қачон норозилик билдирмаган", – деди Анчелотти Goal порталига Rest is Football подкастига таяниб. Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелотти ёзда Бразилия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.