date

Баҳодир Жалоловнинг кучли нокаути Тошкент кечасини портлатди (видео)

Баҳодир Жалоловнинг кучли нокаути Тошкент кечасини портлатди (видео)

Тошкентдаги «Humo Arena» яна бир бор ҳақиқий бокс байрамига айланди. «Lift Promotions» ва «Matchroom Boxing» ҳамкорлигида ўтказилаётган нуфузли профессионал бокс оқшоми нафақат мухлислар, балки жаҳон боксининг етакчи юлдузларини ҳам бир жойга жамлади. Кечанинг шарафли меҳмонлари сифатида ринг қироллари Олександр Усик ва Теренс Кроуфорднинг ташрифи бокс мухлислари кайфиятини янада кўтарди.

Шу шов-шувли кечанинг энг катта кутилган беллашувларидан бири — Co-main event жангидир. Унда супер оғир вазн тоифасидаги отланган юлдузимиз Баҳодир Жалолов нигериялик кучли рақиб Соломон Адебайони қабул қилди. Адебайо бугунга қадар профессионал рингда мағлубиятсиз келаётган, 14 та жангининг 13 тасини нокаут билан якунлаган хавфли боксчи сифатида танилган эди.

Бироқ Жалолов майдонга қадам қўйганда вазият бутунлай бошқача тус олди. Жангнинг илк раундлариданоқ Баҳодир рақибини қўл остига олиб, жисмоний устунлигини, тактик устунлигини ва ҳужумдаги ўткирлигини намоён этди.

Энг ҳал қилувчи дақиқалар эса 4-раундда юз берди. Баҳодирнинг ўткир зарбаларидан бири Адебайони тўлиқ ёриб ўтди ва нигериялик боксчи нокаут ҳолатида ерга қулади. Ҳақам жангни тўхтатди — рингда мутлақ устунлик ва яна бир маҳоратли ғалаба.

Шу тариқа, Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 17-жангини ҳам ғалаба билан якунлади. 17 жанг — 17 ғалаба. Буларнинг кўпчилиги нокаут билан. Бу статистика унинг супер оғир вазндаги энг даҳшатли боксчилардан бирига айланаётганини яна бир бор исботлади. Адебайо эса проф фаолиятидаги илк мағлубиятни айнан Тошкентда қабул қилишга мажбур бўлди.

Муҳими, бу ғалаба нафақат шахсий рекорд, балки Ўзбекистон боксининг куч-қудратини жаҳон олдида яна бир бор намоён этган воқеа сифатида тарихда қолади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалоловнинг кучли нокаути Тошкент кечасини портлатди (видео)