date

Шерки: Мен эски мактаб футболчисиман

Шерки: Мен эски мактаб футболчисиман
"Манчестер Сити" жамоасининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Райан Шерки ўз ўйин услуби ҳақида фикр билдирди. 22 ёшли француз футболчи жорий йилнинг июн ойида "Лион" клубидан "шаҳарликлар" сафига қўшилган эди.

"Менинг мақсадим – ўйиним орқали завқ бағишлаш. Статистикага келсак, бу менинг кучли томоним эмас – ўйинимдан ҳам бу кўриниб турибди. Мен эски мактаб футболчисиман. Илгари одамлар статистикага эътибор бермасдан ўйнашар эди", – дейди Шерки Telefootга берган интервьюсида.

Жорий мавсумда футболчи "Манчестер Сити" сафида 9 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширган. Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа эса АПЛ турнир жадвали бўйича 11 та турдан сўнг иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шерки: Мен эски мактаб футболчисиман