Снайдер: Мбаппе ҳақиқий ҳужумчига айланди

Снайдер: Мбаппе ҳақиқий ҳужумчига айланди

Снайдер: Мбаппе ҳақиқий ҳужумчига айланди
Ўтмишда таниқли футболчи Уэсли Снайдер Мадриднинг "Реал" клуби форварди Килиан Мбаппининг ўйинини баҳолади.

"Мбаппе ҳақиқий ҳужумчига айланди. Унинг ҳужумчи сифатида жойлашуви ўзига хосдир ва менимча, у ҳозир ҳужумчи сифатида чап қанот вингерига қараганда анча кучлироқ," — дейди Снайдер AS нашрига берган интервьюсида.

Жорий мавсумда 26 ёшли франциялик футболчи "Реал" сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда. Испания чемпионатининг 12-туридан сўнг Мадриднинг "Реал" клуби 31 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар