date

Италия клуби Мадриднинг "Реал"идан ёрдам сўради

Италия клуби Мадриднинг "Реал"идан ёрдам сўради
Италиянинг минтақавий чемпионатларидан бирида қатнашувчи "Реал Сан Жовани" клуби Мадриднинг "Реал" жамоасига мурожаат қилди. Клуб матбуот хизмати мадридликлардан ўз футболчиларини руҳлантириш учун илҳомлантирувчи хабар ёзиб юбормоқни сўради.

Ажабланарлиси шундаки, "Реал Мадрид" тезда жавоб қайтариб, нафақат қўллаб-қувватловчи сўзлар, балки ўзининг энг яхши футболчиларининг имзоси туширилган суратлар тўпламини ҳам юборди.

"Бизга мурожаат қилганингиз учун катта раҳмат! Ажойиб сўзларингиз учун миннатдормиз! Бизни шундай мухлислар қўллаб-қувватлаётгани жуда ёқимли!

Сизларга "Реал" футболчиларининг имзоланган суратларини юборамиз. Янги мавсумда омад тилаймиз ва яна бир бор сизга миннатдорчилик билдирамиз.

Чин юракдан, Real Madrid Club de Futbol", - деб ёзди мадридликлар матбуот хизмати. "Реал Мадрид" айни дамда Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италия клуби Мадриднинг "Реал"идан ёрдам сўради