
Нидерландия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида муҳим қадам ташлади. Польша билан кечган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг "апельсинлар"га деярли мундиал йўлланмасини таъминлади.
Учрашувнинг 47-дақиқасида Мемфис Депай томонидан киритилган гол ҳисобга муҳим очко олиб келди. Расмий равишда йўлланма ҳали қўлга киритилмаган бўлса-да, вазият деярли аниқ: Роналд Куман бошчилигидаги жамоа сўнгги тур олдидан Польшадан уч очкога олдинда ва тўплар фарқи бўйича сезиларли устунликка эга (+19 га +6).
"Душанба куни расмий равишда Жаҳон чемпионатига чиқишга тайёрмиз. Умид қиламанки, мухлислар бизни қўллаб-қувватлаш учун стадионга келишади ва биргаликда бу муваффақиятни нишонлаймиз", – деди Нидерландия терма жамоаси сардори Виржил ван Дейк The Touchline нашрига.
Саралашнинг сўнгги турида Нидерландия ўз майдонида Литвани қабул қилади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.