
Хорватия терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Йўлланма Фарер оролларига қарши ўтказилган ўйинда ҳал бўлди, унда "шашкачилар" 3:1 ҳисобига ғалаба қозонишди.
40 ёшли Лука Модрич майдонда 62 дақиқа ҳаракат қилди. "Милан" ярим ҳимоячиси фаолиятидаги бешинчи Жаҳон чемпионатида қатнашиш имкониятини қўлга киритди.
2010 йилда Хорватия саралаш босқичидан ўта олмаган, шу сабабли бу кўрсаткич янада юқори бўлиши мумкин эди. Хорватия терма жамоаси Европадан 2026 йилги Жаҳон чемпионатига йўл олган учинчи жамоа бўлди.
Эслатиб ўтамиз, илк бор мусобақанинг финал босқичида 32 эмас, балки 48 та жамоа иштирок этади. Лука Модрич Хорватия миллий жамоаси сафида 193 та учрашув ўтказиб, 28 та гол ва 31 та голли узатма амалга оширган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.