
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ёш жамоадошлари ҳақида фикр билдирди. 37 ёшли поляк футболчиси "кўк-анорранглилар"нинг энг ёши катта ўйинчиси ҳисобланади.
Жамоанинг кўплаб футболчилари ундан қарийб 20 ёшга кичикдир. "Мен ёшлигимда қандай бўлганимни, нима билан шуғулланганимни эслайман ва ўзимни улар билан таққослаш қийин.
Ҳозир мен баъзи жамоадошларимнинг ота-онасидан ҳам каттаман. Ёш футболчилар менга отадек муносабатда бўлишади, бу кулгили, аммо жуда ёқимли," – дейди Левандовски испан ОАВларига берган интервьюсида.
Яқинда тажрибали ҳужумчи Ла Лига доирасида "Сельта"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Собиқ "Бавария" юлдузининг каталон клуби билан шартномаси келаси йил ўрталарида якунига етади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.