date

Барселона Левандовски ўрнига Алваресни олиши мумкин

Барселона Левандовски ўрнига Алваресни олиши мумкин
Аргентина терма жамоаси ва Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Алварес фаолиятини бошқа Испания гранд жамоасида давом эттириши мумкин. Mundo Deportivo хабарига кўра, 25 ёшли футболчини Каталониянинг "Барселона" клуби ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Алваресни 37 ёшли поляк Роберт Левандовски ўрнига мос номзод сифатида кўрмоқда. Левандовскининг шартномаси келгуси йилнинг ёзида якунига етади.

Алвареснинг трансфер қиймати 100 миллион еврога тенг. Унинг амалдаги шартномаси 2030-йилнинг ёзигача амал қилади.

Жорий Ла Лига мавсумида аргентиналик ҳужумчи 12 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Левандовски ўрнига Алваресни олиши мумкин