date

Ламин Ямални нега танқид қилишмоқда?

Ламин Ямални нега танқид қилишмоқда?
Мадриднинг "Атлетико" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Алекс Баэна "Барселона" юлдузи Ламин Ямалга қўллаб-қувватлов билдирди.

"Биз Ямал ҳақида тез-тез гаплашамиз. У оддий ва камтар йигит. Одамлар кичик нарсаларни катталаштиришни ёқтиришади. Бу ҳаммаси "Барселона"дек катта клуб шарафини ҳимоя қилгани учун. Гап шунда холос", - деди Баэна El Desmarque нашрига.

Испания чемпионатининг жорий мавсумида Ямал саккизта ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва тўртта голли узатма амалга оширди. Ламин Ямалнинг трансфер бозори қиймати 200 миллион еврога баҳоланмоқда ва унинг шартномаси 2031 йил июн ойининг охиригача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ламин Ямални нега танқид қилишмоқда?