
Ньюкасл бош мураббийи Эдди Хау жорий мавсум охирига қадар истеъфога чиқарилмайди. Бу ҳақда Indykaila News хабар бермоқда.
Манбаларига кўра, "Қарғалар" раҳбарияти Эдди Хаунинг ўрнига Борнмут жамоаси мураббийи Андони Ираолани кўриб чиқмоқда. Агар манбалари маълумотлари тўғри бўлса, Ньюкасл эгалари 43 ёшли испан мутахассисни Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи мураббийлардан бири сифатида таклиф қилишга тайёр.
Эдди Хау 2021 йилдан бери Ньюкасални бошқариб келмоқда. Ҳозирда жамоа Англия чемпионати турнир жадвалида 11 турдан кейин 14-ўринни эгаллаб турибди ва 12 очко жамғарган.
22-ноябрь куни Ньюкасл ўз майдонида Манчестер Сити билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.