
Франция терма жамоасининг собиқ футболчиси Жером Ротен "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг 2026-йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари доирасида Озарбайжонга қарши сафар учрашувида иштирок этмаслигини танқид қилди. Ротеннинг таъкидлашича, Мбаппе жамоанинг асосий юлдузи бўлса-да, у бошқаларга нисбатан алоҳида муносабатга эга.
"Жамоада бошқа футболчилар ҳам бор. Улар ҳам чарчамаётганми?
Лекин улар бу ўйинга бораяпти, Мбаппе эса йўқ. Ҳозирча терма жамоа ғалаба қозонаётган экан, ҳеч ким бундай қарорлардан шикоят қилмайди.
Аммо Мбаппе билан боғлиқ ҳолатлардаги қарорлар жамоа ичидаги муҳитни бузиши мумкин", - деди Ротен Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида. Аввалроқ Мбаппе товонидаги жароҳат сабабли терма жамоанинг жойлашувини тарк этгани хабар қилинганди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.