
Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Жулиано Симеоне ўзининг жамоа сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. У 2022 йилдан бери асосий жамоада тўп сурмоқда, ундан олдин бир неча йил ёшлар жамоасида ўйнаган.
"Дарвозага зарба бериш ва ҳужумларни якунлаш каби ўйин аспектларини яхшилашим керак. Даражамни ошириш учун кўплаб жиҳатларни такомиллаштириш зарур.
Ҳар бир ўйин тугагач, уни қайта кўриб чиқаман. Барча ўйинларимни таҳлил қиламан", — дейди футболчи Cadenaser нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда 22 ёшли футболчи клуб даражасида 16 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 5 та голли узатма амалга оширди. Transfermarkt портали Симеоненинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.