
Италиянинг "Милан" клуби собиқ футболчиси, даниялик ҳимоячи Симон Кьер клубда Массимилиано Аллегри бош мураббийликка келганидан сўнг содир бўлган ўзгаришларни жуда ижобий баҳолади. Даниялик футболчининг сўзларига кўра, "Милан" яна ўзининг асл "Милан"лигини қайта тиклаган.
- "Милан" яна ўз руҳини топди. Лука Модрич ва Адриен Рабионинг тажрибаси катта аҳамиятга эга. Менимча, "Милан" Скудеттони қўлга киритиши мумкин, чунки улар кучли мураббийга эга. Ҳозирда клубда аниқ иерархия бор, ўтган мавсумда бу йўқ эди, - дейди Кьер pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.
Ҳозирда "Милан" Италиянинг А Серияси турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Кейинги учрашувда улар "Интер"га қарши майдонга тушади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.