
Собиқ "Барселона" футболчиси Гари Линекер жорий мавсумда Каталония клубининг Испания чемпионатидаги иштирокини баҳолади.
"Бу яхши жамоа. Бу футбол ўйнайдиган ва томоша қилишга арзийдиган жамоа. Уларнинг ўйинлари самарали ва томошабоп. Жамоада бир неча зўр футболчилар бор, хусусан, Ламин Ямал, унинг ёрқин келажаги бор", — деди эксперт Marca нашрига берган интервьюсида.
Линекер шунингдек, инглиз мухлислари "Барселона" сафидаги ҳужумчи Маркус Решфорднинг тараққиёти учун хурсанд бўлишяпти, деб таъкидлади.
Ла Лига доирасида 12 турдан сўнг Ханс-Дитер Флик бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида 28 очко билан иккинчи ўринда бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.