
Ўз вақтида Россия футбол терма жамоаси мураббийлар штабида ишлаган Игор Корнеев мамлакатнинг энг кучли дарвозабони ҳақида ўз фикрини билдирди. Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин Чили билан бўлиб ўтадиган BetBoom ўртоқлик учрашувида "Краснодар" дарвозабони Станислав Агкатсевни асосий таркибга қўйди.
"Агкатсев ҳозирги пайтда Россиянинг энг кучли дарвозабони, бу 100% аниқ. Сафонов кам ўйнаяпти ва охирги ўтказиб юборган голи унинг ўйинига таъсир қилди", – деди Корнеев "Match TV"га берган интервьюсида.
Россия ва Чили жамоалари ўртасидаги учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланган ва учрашувнинг 62-дақиқаси ўтиб бораётган пайтда Россия 0:1 ҳисобида ютқазмоқда. Бир неча кун олдин Россия терма жамоаси Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.