Карло Анчелотти: Эстевао – ажойиб истеъдод

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти 18 ёшли "Челси" футболчиси Эстевао Виляннинг ўйинидан ҳайратда эканлигини маълум қилди. Шанба куни ёш вингер Сенегалга қарши ўртоқлик учрашувида (2:0) Бразилия терма жамоасининг ғалабасида муҳим рол ўйнади ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.
"Эстеваонинг истеъдоди ҳақиқатан ҳам ажойиб. У ёш бўлишига қарамай, шундай ўйин кўрсатаётгани мени ҳайратга солмоқда.
У ҳужумларни ажойиб якунлайди, унинг ўйинида сеҳр бор ва у жуда меҳнаткаш. Шуни айтишим мумкинки, Эстевао билан Бразилия терма жамоасининг келажаги ёрқин кўринади", – деди Анчелотти матбуот анжуманида.
Мўъжизакор футболчи аллақачон Бразилия терма жамоаси сафида ўтказган 10 учрашувда 4 та гол уришга муваффақ бўлган.

Изоҳлар 0
…