date

Гарри Кейн Жаҳон Чемпионати фаворитини айтди


Англия терма жамоаси ва "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн келаётган Жаҳон Чемпионати ҳақида фикр билдирди. Англия жамоаси аллақачон 2026-йилги мундиалда иштирок этишини кафолатлаган.

Якшанба куни Томас Тухел мураббийлигидаги жамоа саралаш босқичининг сўнгги турида Албанияга қарши майдонга тушади. "Жаҳон Чемпионати-2026 фаворитлари?

Албатта, Франция фаворитлардан бири. Мен Майкл Олисе билан яхши муносабатдаман, биз тез-тез келаси ёзда қандай натижа бўлиши ҳақида ҳазил қиламиз.

Худди шу нарса Упамекано ва бошқа кўплаб немис ўйинчилари билан ҳам бор – Германия ҳам узоқ йўл босишни мўлжаллаган. "Бавария"да соғлом рақобат муҳити ҳукмрон, биз бир-биримизга ўзгача ҳазил қилиб турамиз.

Ҳар бир футболчи Жаҳон Чемпионатида ғолиб бўлишни хоҳлайди", – деди Кейн Bayern & Germany нашрига берган интервьюсида. Англия терма жамоаси саралаш босқичида етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, умумий ҳисобда 20:0 натижа қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гарри Кейн Жаҳон Чемпионати фаворитини айтди