date

Пальюка: "Мен Интерни танлайман"

Пальюка: "Мен Интерни танлайман"
Италиянинг "Интер" ва миллий терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлука Пальюка А Серияда чемпионликка даъвогарлар ҳақида ўз фикрини билдирди ва собиқ клубини қўллаб-қувватлашини айтди. "Мен "Интер"ни танлайман.

Ўтган мавсум охиридаги мағлубиятлардан сўнг клуб ўзига бўлган ишончини йўқотади деб қўрққандим, аммо Кристиан Киву жамоани яхши формага қайтаришга муваффақ бўлди", деди Пальюканинг сўзларини келтирган fcinter1908.it. Эслатиб ўтамиз, Пальюка "Сампдория" сафида Италия чемпиони бўлганди.

Ҳозирда "Интер" А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва навбатдаги турда "Милан" билан ўйин ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пальюка: "Мен Интерни танлайман"