date

Бельгия мураббийи: Тўғридан-тўғри чиқмаганимиз ачинарли

Бельгия мураббийи: Тўғридан-тўғри чиқмаганимиз ачинарли
Бельгия терма жамоаси бош мураббийи Руди Гарсиянинг ёрдамчиси Клод Фишо Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қозоғистонга қарши ўйиндан кейин матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Мазкур учрашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди. Руди Гарсия дисквалификация туфайли матбуот анжуманида иштирок эта олмади.

"Биринчи бўлимдан умуман мамнун бўлмадим. Очиғини айтганда, бундай ўйинни кутмагандик. Бу сафар бошланиш биз учун жуда қийин бўлди. Тўғридан-тўғри жаҳон чемпионатига чиқа олмаганимиздан афсусдаман. Ҳаммаси кейинги ўйинда ҳал бўлади", - деди Фишо nur.kz нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, Фишо рақиб дарвозабони Темирлан Анарбековнинг ўйинини юқори баҳолади. Ҳозирда Бельгия 15 очко билан биринчи ўринда бормоқда.

Шимолий Македония ва Уэлс 13 очкодан тўплаб, иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди. 18 ноябр куни Бельгия Лихтенштейнни қабул қилади, Уэлс эса македонияликлар билан тўқнаш келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бельгия мураббийи: Тўғридан-тўғри чиқмаганимиз ачинарли