
Беларус миллий футбол терма жамоаси бош мураббийи Карлос Алос ЖЧ саралаш босқичида Данияга қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди. Учрашув 2:2 ҳисобида якунланди.
"Менинг фикримча, Дания дунёнинг энг кучли бешта жамоасидан бири ҳисобланади. Биз бошдан кечирган қийинчиликларни ҳисобга олсак, ўйинчиларимни фақат табриклашим мумкин.
Гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлсак-да, мен учун бу натижа катта ютуқдир. Бугун жамоамиз муносиб ўйин кўрсатди", – деди мураббий Sport TV2 нашрига.
Дания гуруҳда 11 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Шотландия 10, Греция 6, Беларусь эса 1 очкога эга. 18 ноябрь куни гуруҳдаги сўнгги турда Шотландия Данияни қабул қилади, Беларусь эса Греция билан учрашади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.